Давлат дастури

 Мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида изчил амалга оширилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар аввало инсон, унинг манфаати ва унинг фаровон турмуш кечиришини таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

 Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан 2009 йил “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” деб эълон қилиниб, мамлакатимиз қишлоқларини тубдан яхшилаш, уй-жойларни замонавий қиёфага ўзгартириш, қишлоқ аҳолисининг турмуш тарзини янги даражага кўтаришга қаратилган алоҳида Давлат дастури тасдиқланди.

Давлат дастури қуйидагиларга йўналтирилган:

 - қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режалари
ва архитектуравий режалаштирилишини ташкил этиш, қишлоқ жойларида турар-жой ва ижтимоий соҳа объектлари барпо этилишини лойиҳалаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш;

 - қишлоқ жойларда ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш асосида қишлоқ жойлардаги турмуш тарзи сифатини ошириш;

 - махаллийлаштирилган қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, йиғма конструкциялар ва маҳаллий материаллардан фойдаланган ҳолда  қишлоқда объектлар қурилишини индустриал ва йиғма технологияларини жорий этиш ва бошқалар.