имтиёзлар ва қулайликлар

Жисмоний шахсларга яратилган имтиёзлар ва қулайликлар:

Шартнома “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси билан “калити билан топшириш” шарти асосида тузилади?
Якка тартибдаги қурувчи билан “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси ўртасида уй-жой қуришга буюртмачи функциясини амалга ошириш тўғрисида шартнома имзолангандан сўнг, унга эр участкаси туман ҳокими қарори билан кимошди савдоси ўтказилмасдан, умрбод эгалик қилиш ҳамда мерос қилиб қолдириладиган мулк тарзида расмийлаштирилади?
2013 йил 1 январдан Давлат дастури доирасида қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган якка тартибдаги уй-жойларни ўз номига расмийлаштирган жисмоний шахслар, улар томонидан ипотека кредитлари тўлиқ қоплангунга қадар мулк солиғи тўлашдан озод қилинадилар?
Кредитнинг асосий қарзини қайтарилиши бўйича 3 йиллик имтиёзли давр берилади.
Ислом тараққиёт банки кредит линияси ҳисобидан қурилган намунавий уй-жойлар учун имтиёзли кредитлар уй-жойларда қурилиш–монтаж ишлари тугаллангандан кейин ажратилади.

Қурилиш ташкилотларига яратилган имтиёзлар ва қулайликлар:

Янгидан ташкил этилган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари ва “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга “тайёр ҳолда топшириш” шарти билан якка тартибда уй-жой қуриш доирасида улар томонидан амалга ошириладиган ишлар ҳажмлари бўйича пудрат ташкилотлари 2017 йилнинг 1 январигача :
- Солиқларнинг барча турларини ва давлат мақсадли фондларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинган, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бундан мустасно?
- Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган қурилиш техникаси ва кичик механизациялаш воситалари учун божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 январдаги ПҚ-1051-сон қарори)

Йордамчи пудрат ташкилотлари - “тайёр ҳолда топшириш” шарти билан якка тартибда уй-жой қуриш доирасида улар томонидан амалга ошириладиган ишлар ҳажмлари бўйича пудрат ташкилотлари билан шартнома асосида ўзлари бажарадиган иш ҳажмлари бўйича ягона солиқ тўловидан 2017 йилнинг 1 январигача озод қилинган?
Қурилиш материаллари ва ускуналар ишлаб чиқарувчи корхоналар - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат асосида Дастур доирасида “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компаниясига сотиладиган қурилиш материаллари ва ускуналари ҳажми бўйича қўшилган қиймат солиғи, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан ва ягона солиқ тўловидан озод қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 январдаги ПҚ-2282-сон қарори)

Бошқа қулайликлар:
Сув таъминоти ва ички йўл қурилиши мос равишда республика бюджети ҳамда республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади?
Газ таъминоти ва электр таъминоти объектлари “Ўзтрансгаз” АК ҳамда “Ўзбекенерго” АК маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади?
Ижтимоий инфратузилма объектлари ва ташқи муҳандислик тармоқлари қурилиши маҳаллий бюджет ва тадбиркорлар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.