Компания ҳақида

«Кишлок курилиш инвест» ИК МЧЖ тўғрисида маълумот

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 3 августдаги “Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1167-сонли қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, қишлоқ массивларида намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилишида буюртмачи вазифасини бажаради. унинг зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилган:

уй-жой бозорини маркетинг жиҳатдан ўрганиш ва бунинг асосида қуриш массивларини, барпо этиладиган уй-жойлар, ижтимоий аҳамиятдаги объектлар ва муҳандислик инфратузилмалари таркиби ҳамда тузилмасини танлаб олиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

қишлоқ аҳоли пунктларида якка тартибдаги янги уй-жойларни "тайёр ҳолда топшириш" шартларида буюртмачи функцияларини шартнома асосида бажариш, жумладан, молиялашни ташкил этиш ва қурилишнинг бориши устидан техник назорат ўрнатиш;

кейинчалик Дастурда иштирок этаётган банклар томонидан бериладиган томонидан бериладиган имтиёзли кредитлар ҳисобидан узил-кесил ҳисоб-китоб қилинган ҳолда намунавий лойиҳалар бўйича қурилган якка тартибдаги уйларни аҳолига бериш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 3 августдаги “Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1167-сонли қарори қабул қилингандан бошлаб, намунавий лойиҳалар асосида барча қулайликларга эга бўлган намунавий лойихалар асосида якка тартибдаги уй-жойлар ва комплекс тарзда муҳандислик тармоқлари ҳамда ижтимоий инфратузилма объектлари қурилиши амалга оширилмоқда.

Намунавий лойихалар асосида якка тартибдаги уй-жойлар қуриш дастурини амалга ошириш билан  қишлоқ массивларини архитектуравий кўринишини тубдан ўзгартириш, муҳандислик тармоқларини яхшилаш кўзда тутилган. Энг асосий вазифалардан бири қишлоқ аҳолисини яшаш шароитини шаҳар аҳолиси шароити билан тенглаштиришдан иборатдир.

2009 йилда ҳудудларда 42 та қишлоқ массивлари танлаб олинди ҳамда намунавий лойиҳалар асосида пудратчилар томонидан 847 та якка тартибдаги уй-жойлар  қурилиб ўз эгаларига топширилди.

2010 йилда, Республика ҳудудлардаги 225 та қишлоқ массивларда 6800 та уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Юртбошимизнинг 2010 йилнинг май ойида Андижон ва Фарғона вилоятларидаги қишлоқ массивларида қурилган уй-жойларга ташрифлари чоғларида  якка тартибдаги уйлар қурилишидаги ишларнинг ҳолатини таҳлил қилиб, авваламбор лойиҳалаштириш бўйича бир қатор қимматли маслаҳатларини бердилар.

Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 17 июндаги “Қишлоқ жойларда намунавий лойихалар асосида хусусий уй-жой қурилишини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” № ПҚ-1354-сонли қарорига асосан намунавий лойихалар такомиллаштирилди.

Ушбу қарорга асосан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ва ўрмон фонди категориясига киритилмаган ерларни қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жойлар қуриш учун ҳар бир иморат солувчига 0,06 гектардан ер участкалари ажратиб бериш тўғрисида ҳал этилди

Уйларнинг умумий майдони ва хоналар баландлигини оширилди, гаражлар ҳамда ҳовли иморатлари қуриш, ҳовлининг хўжалик қисмида ташқи қурилмалар қурилишини (гараж, ташқи ҳожатхона ва бошқалар) инобатга олган ҳолда, иморат эгалари учун зарур қулайликларни таъминлайдиган, шинамлиги яхшиланган уч, тўрт ҳамда беш хонали якка тартибдаги уйларнинг “Қишлоққурилишлойиха” институти томонидан янги намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

    2011 йилда Республикамиз ҳудудларидаги 357 та қишлоқ массивларида 7400 та якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши амалга оширилди.

     2012 йилда Республикамизнинг 272 та қишлоқ массивларида 8510 та якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши амалга оширилди.

2013 йилда Республикамизнинг қишлоқ массивларида жами 10000 та якка тартибдаги уй-жойлар, шу жумладан, 8510 та Осиё тараққиёти банки ва 1490 та уйлар тижорат банклар ва Молия вазирлиги мақсадли кредитлари ҳисобидан қурилди.

2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 ноябрдаги  “2014 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойихалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида” ги ПҚ-2068-сонли қарори асосан 330 та қишлоқ массивларида 11 000 та уй-жойлар бунёд этилди.

2015 йилда Республикамизнинг 292 та қишлоқ массивларида жами 12000 та якка тартибдаги уй-жойлар қурилди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, қишлоқ массивларида уй-жойлар қурилиш дастури амалга киритилган 2009 йилдан бошлаб 2016 йилгача ўтган даврда 56500 дан зиёд оилалар барча қулайликларга эга бўлган замонавий ва шинам уй-жойлар билан таъминланди.

Шунинг билан биргаликда, “Ўзбекэнерго” АК маблағлари ҳисобига 1623,0 км электр узатиш линиялари, “Ўзтрансгаз” АК маблағлари ҳисобига 2062,0 км газ тармоқлари, бюджет маблағларидан 2644,0 км ичимлик сув тармоқлари ва Республика йўл жамғармаси ҳисобидан 1561,0 км ички йўллар қурилиши амалга оширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан бюджет ҳамда ҳомийлар маблағлари ҳисобига 1589 та ижтимоий соҳа ва бозор инфратузилмаси обьектлари қурилиши амалга оширилди. Жумладан, қишлоқ массивларида мактаблар,  қишлоқ врачлик пунктлари, маҳалла гузарлари, савдо мажмуалари, деҳқон бозорлари, нон цехлари, маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари ва  минибанклар қурилди.

2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 январдаги “2015 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойихалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши дастури ва 2016 йилги қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида»ги                  ПҚ-2282-сонли қарорига асосан Республикамизнинг қишлоқ массивларида жами 13000 та якка тартибдаги уй-жойлар қурилди.

2017 йилда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қурилиши тўғрисида маълумот.

2016 йилнинг 21 октябрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор келгусида ҳам қишлоқ жойлардаги юртдошларимизнинг уй-жойлар қуриш бўйича эзгу амалларнинг давомийлигини таъминлайди.

Қарорга асосан қишлоқ жойларда арзон уйларнинг янгиланган намунавий лойиҳаларга 3 хил тури жорий этилди.

Булар жумласига:

- хўжалик иморатлари ва обод ҳовлилари бўлган икки, уч қаватли кўп квартирали (2, 3 хонали) уйлар; 

- аҳоли зич жойлашган туманларда ҳовлидаги иморатлар билан биргаликда майдони 2 сотих бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 2 ва 3 хонали уйлар; 

- ҳовлидаги иморатлар билан биргаликда майдони 4 сотих бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар  киради.

Барча уйлар такомиллаштирилган ички муҳандислик тармоқлари билан таъминланган, деворлар пишиқ ғиштдан бунёд этилади. Энергияни тежайдиган замонавий жиҳозларни намунавий лойихаларга киритишга алоҳида эътибор қаратилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 ноябрдаги 393-сон қарорининг иловасига мувофиқ, ариза берувчи — уй талабгор фуқаролар бевосита маҳалла фуқаролари йиғинлари томонидан аниқланади.

Хусусан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиялари асосида аниқланган аҳоли учун 2017 йилдан бошлаб   қишлоқ  жойларда  янгиланган   намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қурилиши амалга оширилмоқда.

Агар 2009 йилда қабул қилинган Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жойлар қуриш дастури доирасида уй қурувчининг дастлабки бадали 25 фоизни ташкил этган бўлса, янги Дастур бўйича ушбу бадал биринчи ва иккинчи турдаги арзон уйларни эгалари учун атиги 15 фоизни ташкил этади.

Бу арзон уйлар Дастурига қишлоқ аҳолисининг кенг қатламларини жалб этишга кўмаклашади. 

2017 йил дастурига мувофиқ Республикамиз ҳудудларида барча қулайликларга эга бўлган 15 мингта янги уй-жойлар бунёд этилиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Ҳозирги кунда барча уйларда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Қурилиши тугалланган уйлар босқичма-босқич фойдаланишга топширилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 1 август ҳолатига 4369 та уйлар ўз эгаларига топширилди.

Шунинг билан биргаликда, жорий йилда янги қурилаётган уй-жой массивларида давлат маблағлари  ҳисобига ташқи муҳандислик ва транспорт тармоқлари қурилиши амалга оширилади.

Хусусан, 415 км ичимлик сув тармоқлари, 317 км газ тармоқлари ва 291 км электр узатиш линиялари, 260 км автомобиль йўллари қурилиб, фойдаланишга топширилади.

Бундан ташқари, ушбу уй-жойлар қуриладиган массивларда 134 та ижтимоий инфратузилма объектлари қурилиши мўлжалланган.

Булар жумласига, махалла гузарлари, маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари, савдо шахобчалари, минибанклар ва бошқа обьектлар  киради.

Қурилишда асосан маҳаллий қурилиш материаллари ва жиҳозлари ишлатилиши ҳамда солиқ, божхона имтиёзлари берилиши ҳисобига намунавий уй-жойларнинг арзонлиги таъминланади.

Амалга оширилаётган ишлар натижасида:

Қишлоқларимизда бутунлай янги архитектуравий кўриниш пайдо бўлиб,  шаҳарлардан қолишмайдиган имкониятлар яратилиши таъминланади.